...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рақобат давом этади: “Барселона” – 25 карра Испания чемпиони!


02:00, 30.04.2018 Спорт
 3 364

Каталонияликлар 25-марта Испания чемпионлигини қўлга киритди, “Реал” ҳисобида эса 33 та ғолиблик мавжуд. Демак, рақобат ҳали узоқ давом этади.

Испания чемпионатининг 35-тур доирасида “Барселона” сафарда “Депортиво” меҳмони бўлди. “Риасор” стадионидаги ўйинда каталонияликлар ғалаба қозониб, ўз тарихида 25-марта мамлакат чемпионига айланди.
 
Аслида дуранг натижа ҳам “Барса”ни чемпионга айлантирарди. Аммо улар ғалаба учун ҳаракат қилиб, буни уддалашди. “Барселона” чемпионликни расмийлаштирган ўйинда аргентиналик футболчи Лионель Месси хет-трикка эришди. Яна бир голга Филиппе Коутиньо муаллифлик қилди. Демак, икки йирик клуб ўртасидаги рақобат ҳали узоқ давом этади.
 
Шу тариқа, бир ҳафта аввал Испания кубогини боши узра баланд кўтарган “Барселона” 25-марта Испания чемпионлигини қўлга киритди. “Реал” ҳисобида 33 та ғолиблик мавжуд.
 
“Депортиво” бугунги мағлубиятдан кейин Сегундага йўл олди. Лионель Месси эса ўз голларини 32 тага етказиб, “Олтин бутса” учун курашда яққол пешқадам бўлиб олди.
 
Испания Ла лигаси, 35-тур.
“Депортиво” – “Барселона” 2:4.
Голлар: Перес (40), Чолак (64) – Коутиньо (7), Месси (38, 82, 85).
 
“Депортиво”: Мартинес, Альбентоса, Луизинью, Хуанфран, Шер, Чолак, Гильерме (Мунтари, 83), Борха Валье (Картабия, 86), Борхес (Андоне, 86), Крон-Дели, Перес.
 
“Барселона”: тер Штеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Иньеста, 87), Бускетс, Коутиньо (Паулиньо, 74), Дембеле (Денис Суарес, 68), Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Шер (20), Нелсон Семеду (58).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Депортиво Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!