...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева: Шаҳнозабону кўп йўқотишларга бардош берди, бироқ онасининг вафотига эмас...


19:14, 14.03.2016 Шоу-бизнес
 18 620

“Qalampir.uz” таҳририяти жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева билан боғланди.

Бугун, 14 март тонгида хонанда Шаҳнозабону 42 ёшда оламдан кўз юмди. Бу хабар бутун шоу-бизнес вакиллари, хонандани таниган-билганларни эсанкиратиб қўйди. “Ёш эди-ку”, “Соғлигидан шикоят қилганини эшитмаган эдим”, “Бояқиш умр бўйи рўшнолик кўрмади” қабилидаги гапларнинг охири кўринмаяпти. Эстрада ва кино оламининг таниқли вакиллари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига хонанданинг суратини жойлаб, у ҳақидаги энг ёрқин хотираларини ёзиб қолдиришмоқда. “Qalampir.uz” таҳририяти жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева билан боғланди.

Эслатиб ўтамиз, актриса Раъно Ярашева Шаҳнозабонунинг энг яқин инсонларидан бири эди. Хонанданинг синглиси Наргиза Раъно Ярашеванинг ўғли Комил Ярашевга турмушга чиққан.

Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Шаҳнозабону қалбимизни парчалаб, кўзимизни ёшга тўлдириб кетди. У билан 1997 йилда танишганмиз. Ўшанда Шаҳноза Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини маромига етказиб куйлаб чиққанди. Бирор ерга борсам ҳам машинадан тушмай, унинг қўшиқларини эшитиб ўтираверардим. Бир куни туғилган кунимга қўлида совға-салом билан бир қиз кириб келди. “Мен Шаҳнозабонуман”, –  деб ўзини таништирди. Ўшандан буён қалин опа-сингилларга айландик. Синглиси Ферузани узатганида бориб ёнида турдим, келин саломларини ўтказдим. Кейин “Қизалоғим” номли шеъримни қўшиқ қилиб куйлаб чиқди. Мана, неча йилларким бу қўшиқ одамлар тилидан тушмай келяпти.

Бир куни Шаҳноза ўғлимни уйлантирмоқчиман, яхши қизлар бўлса, тавсия қилинг, дедим. Амакиларининг қизи борлигини айтди. Йўқ, санъаткорлар оиласидан бўлса, яхши бўларди, синглингизчи десам, “Синглим соддароқ, сизга маъқул бўлармикин”, – деди. Тақдир экан, ўғлимга Шаҳнозабонунинг синглисини келин қилдик. Шаҳноза синглисини ота-онасига тиргак бўлиб, ҳеч кимдан кам қилмай узатди. У жуда жигаржон, меҳрибон, борини яқинларига, опа-сингилларига улашадиган, ўзида бор нарсани бошқаларда ҳам бўлишини ният қиладиган аёл эди.

Шаҳнозабону ҳамма таърифлаётганидек мард аёл эди. У ўлимни ҳам мардонавор қабул қилди. Умуртқа бўйин соҳасидаги жарроҳлик операциясига бошқалар билан маслаҳатлашиб, охирини ўйлаб ўтирмай рози бўлди. Хусусий клиникида операция ўтказилди, аҳволи ёмон эмасди. Яратганнинг иродаси шу экан...

Шаҳноза онасининг ўлимидан кейин анча сўлиб қолди, анчагача ўзига келолмади. Аслида дунёда яқин кишисини йўқотгандан оғир дард йўқ. Шаҳноза бундай йўқотишларнинг кўпига бардош берди, бироқ онасининг вафотига эмас... Ортидан бўзлаб қолган қизи Умидани ўйласам... У яккаю ягона қизини еру-кўкка ишонмасди.

Шаҳнозабону яшашни яхши кўрарди. Унинг бошидан кўп қийинчиликлар ўтган, оғир кунларни аёл боши билан енга олган. Бироқ ҳеч қачон бировга ичидаги дардини, муаммоларини айтмасди, ҳаётдан завқланиб яшайдиганлардан эди. Шунча йил қуда-андачилик қилган бўлсак, сиз деган гапимиз сенга бормаган. Бу ҳам бўлса Шаҳнозабонунинг одамгарчилиги ва салом-аликни ўрнига қўйишидан далолат. 

Теглар:Шаҳнозабону Раъно Ярашева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Islom
21:09 18.03.2016

Yaxshi inson edilar man sanatlarini xurmat qilardim odam garchlilariyam yaxshiydi joylari jannatda bo'lsin



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!