...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, таъзия билдирди


23:51, 18.01.2018 Жамият
 2 450

Ушбу фожиали ёнғиндан хабар топган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали ёнғинда Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши муносабати билан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига таъзия билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу фожиали ёнғиндан хабар топган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди.
 
Телефон орқали мулоқоти чоғида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди:
 
“Мана шундай мусибатли кунда бутун турк халқи номидан қардош ўзбек халқига сабр-бардош тилаб, марҳумларни Аллоҳ таоло ўз мағфиратига олишини сўрайман”, деб таъкидлайди Туркия раҳбари.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев номига Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келган.
 
Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.

Теглар:Ҳамдарлик Ақтўбе Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар