...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўған истеъфога чиқиши шартларини эълон қилди


10:22, 27.11.2017 Олам
 3 136

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мухолифат партия хорижий банкларда унга тегишли ҳисоб рақамлари мавжудлигини исботлай олишса, истеъфога кетишини маълум қилган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 26 ноябр куни, мухолифатдаги Халқ республикачилари партияси хорижий банклардаги унга тегишли бўлган ҳисоб рақамлари мавжудлигини исботлай олишса, ўзининг истеъфога чиқишга тайёр эканини маълум қилди.
 
“Агар сиз биронта хорижий банкда менга тегишли маблағлар мавжудлигини исботлай олсангиз, мен президентлик лавозимидан истеъфо беришга тайёрман”, деб баёнот берган Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.
 
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Халқ республикачилари партияси етакчиси Камол Қиличўғли Туркия президентининг яқин қариндошлари ҳамда унинг атрофидагиларни “офшор ҳудудлардаги компанияларга миллионлаб долларларни сармоя қилиб киритганлик”да айблаган эди.
 
Бунга жавобан Президент Эрдўған мухолифат раҳбаридан 1,5 млн турк лираси (380 минг АҚШ доллари) миқдоридаги маънавий зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган.   
Обил Сафаров      

Теглар:Халқ республикачилар партияси Эрдўған Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!