...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуддусда ҳарбийлар устига бостириб келган юк автомобили ҳайдовчисининг шахси аниқланди


09:58, 09.01.2017 Олам
 3 105

Қуддусда рўй берган воқеа туфайли 4 аскар ҳаётдан кўз юмди, яна 13 нафари жароҳатланди. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

8 январь куни Қуддус шаҳрида юк ташувчи автомобиль ҳарбийлар гуруҳи устига қасддан бостириб борди. Оқибатда 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Исроил полицияси бугун, 9 январь куни террорчининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Исроилнинг “Stmegi” нашри хабар бермоқда.
 
Террорчи 28 ёшли Фади ал-Қанбар исмли шахс бўлиб, Жабал Мукабар манзилгоҳида яшайди. Маълумотларга кўра, у аввал Исроил қамоқхонасида террорчилик учун жазо ўтаган.
 
Исроил полицияси унинг отасини қўлга олганлиги хабар қилинмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Исроил Қуддус Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!