...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистоннинг янги бош вазири тайинланди


18:20, 09.09.2016 Олам
 4 374

8 сентябрь куни Қозоғистон бош вазири Карим Масимов лавозимидан озод этилган эди

Аввалроқ, Қозоғистон бош вазири Карим Масимов лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнига вақтинчалик ҳукумат раҳбари сифатида Бакитжан Сагинтаев тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун,  9 сентябрь Қозоғистон Республикаси давлат раҳбарининг фармони билан мамлакат бош вазири этиб Бакитжан Сагинтаев тайинланди
 
Сагинтаев Бакитжан Абдирович 1963 йилнинг 13 октябрида Жамбил вилоятида туғилган. 
 
Сагинтаев 1998-1999 йилларда Жамбил вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган.  2004-2007 йилларда Табиий монополияни тартибга солиш бўйича агентликка раислик қилган.  2007-2008 йилларда бош вазир девонхонасини бошқарган.  У 2014 йилнинг 7 апрелида бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. 
 
У иқтисод фанлар номзоди ҳисобланади. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Бош вазир Бакитжан Сагинтаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!