...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик фермерлар россиялик олимни қулликда сақлади


14:28, 16.03.2017 Олам
 4 096

Юрий Образцов бир неча йил аввал, бизнес фаолиятини кенгайтириш учун Қозоғистонга келган, аммо шу ердаги фермер хўжаликларидан бирига қулликка тушиб қолган.

Бир неча йил аввал, дом-дараксиз йўқолган россиялик физик олим Қозоғистондан топилди. Аслида Новосибирскда яшаган 54 ёшли Юрий Образцов назоратчилар қўлидан қочишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “РЕН ТВ” телеканали хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, 10 март куни Олмаота фуқароси Юрий Образцовни савдо марказларидан бирида кўриб қолган ва полицияга мурожаат қилган. Аниқланишича, физик олим узоқ йиллар давомида қулликда сақланган. Россия полиция вакиллари ҳам эркак 2013-2014 йилдан буён қидирувда эканлигини тасдиқлашди.
 
54 ёшли олим сўроқ жараёнида саволларга қийинчилик билан жавоб берди. Унинг сўзларига қараганда, тахминан 7 март куни фермер хўжалигидан қочиб кетган. Фермада уни калтаклашган ва шу сабаб айрим маълумотлар хотирасидан чиқиб кетган. Аммо, у ўзининг Новосибирскдаги уйи манзилини аниқ айтиб бера олган.
 
Юрий Образцов бир неча йил аввал бизнес фаолиятини кенгайтириш учун Қозоғистонга келган, аммо шу ердаги фермер хўжаликларидан бирига қулликка тушиб қолган. У узоқ вақт давомида калтакланган, оёғи синган. Айни вақтда унинг аҳволи барқарорлашган.
 
Олимни топиб олган аёл Олмаотадаги Россия элчихонасига боришларини ва у ердан Юрий Образцовга Россия ва Қозоғистон чегарасидан ўтишга руҳсат берадиган ҳужжатни олишларини билдирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Новосибирск Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!