...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда тарихий вилоят қайта тикланди


18:58, 20.06.2018 Олам
 3 366

Янги вилоятнинг маъмурий маркази сифатида мамлакат жанубидаги Туркистон шахри белгиланди.

Бугун, 20 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон Республикасининг маъмурий ҳудудий тузилишига оид баъзи масалалар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қарорга кўра, Жанубий Қозоғистон вилояти тугатилиб, унинг ўрнида Туркистон вилояти ташкил этилди. Янги вилоятнинг маъмурий маркази сифатида мамлакат жанубидаги Туркистон шахри белгиланди.
 
Шунингдек, Жанубий-Қозоғистон вилояти маъмурий маркази бўлиб келган Шимкент шаҳри вилоят ҳудудидан чиқарилиб, миллий аҳамиятга эга шаҳар сифатида мамлакатнинг 17- маъмурий ҳудудий бирлиги этиб белгиланди.
 
Маълумот ўрнида, Қозоғистонда Туркистон вилояти илк бор 1932 йилда ташкил этилган. Кейинроқ вилоят номи Жанубий Қозоғистон деб аталган. Шимкент (1992 йилгача Чимкент) шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Туркистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!