...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда 20 киши ифторликдан заҳарланди. Уларнинг аҳволи қандай?


19:11, 28.05.2018 Олам
 3 836

Жабрланганлар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ҳолсизликдан шикоят қилган.

Қозоғистоннинг Караганда вилоятида ифторликдан кейин 20 киши кучли ошқозон заҳарланиши билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
 
Беморлар заҳарланишдан шикоят қилиб шифохонага 26 май кунидан бошлаб кела бошлаган. Жабрланганлар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ҳолсизликдан шикоят қилган.
 
Дам олиш куни заҳарланганлар сони 20 нафарга етган. Уларнинг орасида болалар ҳам бўлган. Кейинроқ заҳарланишдан шикоят қилганлар бир уйда меҳмон бўлгани маълум бўлди.
 
“Беморларга барча тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор, ваҳима кўтаришга ҳожат йўқ. Улар айнан нимадан заҳарлангани номаълум”, дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Караганда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!