...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон ҳам бутунлай лотин ёзувига ўтади


15:47, 12.04.2017 Олам
 2 466

Шунинг учун 2018 йилдаёқ мактаб дарсликлари лотин ёзувида чоп этилиши керак.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ алифбосини қайтадан тузиш ва лотин ёзувига ўтиш бўйича кўрсатма берди.
 
“2017 йил охирига қадар олимлар ва жамоат вакиллари билан келишган ҳолда янги қозоқ алифбосининг ягона мезони ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига ўтиш ишлари амалга оширилсин”, деди Президент.
 
Назарбоевнинг сўзларига кўра, ташкилий ва услубий ишларни амалга ошириш анча қийинлашиб кетмоқда, айниқса, янги ва замонавий атамалар билан боғлиқ ҳолатларда. Шунинг учун 2018 йилдаёқ мактаб дарсликлари лотин ёзувида чоп этилиши керак, дейди ҚР Президенти.
 
Маълумот учун, Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 1995 йилда жорий этилган бўлиб, 2004-2005 йилги ўқув йилида лотин ёзувига тўлиқ ўтилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Қозоғистон Лотин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!