...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қоҳирада портлаш. 6 нафар полициячи ҳалок бўлди


17:23, 09.12.2016 Олам
 2 003

Аниқланишича, жароҳат олганларнинг 3 нафари полициячи, 4 нафари маҳаллий аҳоли вакили эди.

9 декабрь куни Миср пойтахти Қоҳирадаги Гиза эҳромига олиб борувчи Ал-Ҳарам кўчасида портлаш содир бўлди. Миср ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, портлаш оқибатида 6 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна етти нафар одам жароҳат олган. Бу ҳақда “Rosbalt.ru” хабар бермоқда.
 
Аниқланишича, жароҳат олганларнинг 3 нафари полициячи, 4 нафари маҳаллий аҳоли вакили ҳисобланади.
 
Портлаш Ал-Ҳарам кўчасидаги назорат-пункитида содир бўлди. Портловчи қурилма полиция маҳкамаси ёнидаги чиқинди қутисига яширилган экан, дейилади хабарда.
 
Одатда, портлаш содир бўлганидан сўнг, қайсидир террористик гуруҳ уюштирилган портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олар ва портлаш уюштиришдан мақсадини маълум қилар эди. Лекин ҳозирча ушбу портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир террорчи ўз зиммасига олмаган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қоҳира Миср Портлаш Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!