...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қобул шаҳрида теракт амалга оширилди. Қурбонлар бор


10:26, 20.06.2016 Олам
 2 340

Теракт натижасида неча киши ҳалок бўлгани аниқ эмас ва бирор террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.

Бугун, 20 июнь куни эрталаб Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди. Портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Қобул полициясининг вакили Башир Мужоҳиднинг сўзларига кўра,  худкуш террорчи сариқ рангдаги кичик автобусни нишонга олган.  Автобус логистика компаниясига тегишли бўлган ва қурбонлар афғонистонликларми ёки непаллик хавфсизлик пудратчиларими,  буниси ноаниқ.
 
Башир Мужоҳид аниқ неча киши қурбон бўлганини айта олмаслигини маълум қилган.  Бошқа бир полиция ходими автобус давлат органларида ишлайдиган ходимларни иш жойига олиб кетаётган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.
 

Ҳозирча мазкур теракт юзасидан ҳеч бир террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз бўйнига олмаган. 
 
Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масаласи ўтган ойда АҚШ дронлари томонидан “Толибон”нинг собиқ раҳбари Мулла Ахтар Мансур ўлдирилгач, янада чигаллашди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Қобул Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!