...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда Ўзбекистон қурадиган мактаб тўғрисидаги битим кучга киради


11:33, 13.12.2017 Олам
 1 746

Ўзбекистоннинг маблағи эвазига, Ўш шаҳрида 630 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаби барпо этилади.

Аввалроқ, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун ташриф буюриши тўғрисида хабар берган эдик. Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга ташрифи арафасида бир қатор қонунларни имзолади.

“Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 28 июлда Бишкек шаҳрида имзоланган, Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонуни шулар жумласидандир.

Мазкур битимга кўра, Ўзбекистоннинг маблағи эвазига, Ўш шаҳрида 630 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаби барпо этилади ва Қирғизистон ихтиёрига беғараз берилади. Бу қонун, Жўқорғу Кенеш томонидан 2017 йилнинг 7 декабрида қабул қилинган. Ушбу қонун расмий эълон қилинганидан ўн кун ўтгандан кейин амалда кучга киради. 
Обил Сафаров

Теглар:Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!