...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда ўтказилган халқаро бокс турнирида ўзбекистонликлар 8 та медални қўлга киритишди


17:35, 08.02.2017 Спорт
 4 253

Ўзбекистон терма жамоаси турнирда иккита олтин, битта кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритган.

Дуйшенкул Шопокова хотирасига бағишланган халқаро бокс турнири 30 январь-6 февраль кунлари Бишкек шаҳрининг К.Кожомкул номидаги спорт саройида ўтказилди. Унда ўзбекистонлик боксчилар 8 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
 

Ўзбекистон терма жамоаси турнирда иккита олтин, битта кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритган.
 
Нодир Мирзаҳмедов (49 кг), Улуғбек Комилов (60 кг), Алёр Норалиев (64 кг), Одил Аслонов (69 кг), Ҳасанхон Баратов (81 кг) бронза медали соҳибига айланишган бўлса, Рустамжон Исмоилов кумуш медалини қўлга киритди.
 
Сардор Ёрмуҳамедов 91 кг вазн тоифасида рингга чиқиб олтин медалга сазовор бўлди.
 
Козимбек Мардонов эса 75 кг вазнда жангга кирди ва олтин медални қўлга киритиш билан бирга турнирнинг энг яхши боксчиси сифатида эьтироф этилди. 
Ёдгор Абдулла

Теглар:Бокс Ўзбекистон бокс федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!