...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда Алмазбек Атамбаевга қарши очиқдан очиқ ҳаракатлар бошланди


09:39, 21.11.2018 Олам
 13 431

Қирғизистондаги сиёсий элита вакиллари Сооранбай Жээнбеков атрофида бирлашмоқдалар.

Кеча, 20 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси собиқ спикери ва собиқ бош вазири билан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда президент мамлакатдаги сиёсий элита вакилларини бирлашиши лозимлигини таъкидлаганди.
Шу куни Жўқорғи Кенгес депутати Абдиваҳоб Нурбоев  24.kg нашри учун берган интервьюсида Қирғизистон социал-демократик партияси (ҚСДП) фракциясининг аксарият аъзолари мамлакатнинг собиқ президенти ва партия раиси Алмазбек Атамбаевни қўллаб-қувватлашни хоҳламаётганини таькидлаган.
 
“Ҳозирги кунда вилоятларда Чуй вилояти собиқ ҳокими Сагинбек Абдраҳмонов томонидан “Атамбаевсиз ҚСДП” шиори остида партия анжуманлари ўтказилмоқда. Фракция ҳам собиқ президентни қўллаб-қувватламайди”, дейди Абдиваҳоб Нурбоев.



“Фракция аъзолари партиянинг сиёсий кенгаши қарорига бўйсунишга мажбур эмас. Бу мустақил иттифоқ ва биз, депутатлар, партия етакчисини ўзимиз танлаймиз”, дея қўшшимча қилди Нурбоев.
 
ҚСДП раиси ўринбосари Ирина Карамушкина ҚСДП таркибида бўлиниш ҳақида биринчи бўлиб эълон қилди. Шунингдек, Карамушкина ўз ҳамкасбларига партия аъзолигини бекор қилишни таклиф қилди.
 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Қирғизистондаги сиёсий элита вакиллари аста-секинлик билан амалдаги президент Сооранбай Жээнбеков атрофида бирлашмоқдалар. Мазкур омил Жээнбековга мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини юритишда ёрдам бериши мумкин.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Алмазбек Атамбаев Сооранбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!