...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Қирғизистонда


10:29, 15.11.2018 Жамият
 4 282

Туркийзабон давлатларнинг махсус хизматлари конференциясининг 21-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев айни дамда Қирғизистон Республикасида бўлиб турибди. ДХХ раиси кеча, 14 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков қабулида бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков кеча, 14 ноябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган Туркийзабон давлатларнинг махсус хизматлари конференциясининг 21-йиғилиши иштирокчиларини қабул қилди.


 
“Биз қардош ва яқин халқлармиз ва махсус хизмат раҳбарлари йиғилишларининг 20 йиллик анъанасини сақлаб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш,  тажрибангизни ўртоқлашиш ва кенг миқёсда миллий, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилишдан мамнунмиз”,  деган Сооранбай Жээнбеков. 


 
Унда Озарбайжон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Мадат Гулиев, Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхан Султанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев, Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Нурғали Билисбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги директори Исатай Сиртаев, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси аъзоси Идрис Қодирқулов, шунингдек, Кенгаш котиби Қирғизистоннинг хавфсизлик бўйича раҳбари Дамир Сағинбоев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Девони ташқи сиёсат бошқармасининг бошлиғи Данияр Сидиқов иштирок этган.
 
Қирғизистон раҳбарига кўра, минтақа давлат раҳбарлари, аввало қардош халқлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган махсус хизматларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигига алоҳида аҳамият бермоқда.  


 
“Фақатгина биргаликда ва келишилган саъй-ҳаракатлар билан таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашда сезиларли натижаларга эриша оламиз. Ишончим комилки, сизнинг даражангиздаги давлатлараро ва идоралараро ҳамкорлик давлатлар хавфсизлигини таъминлашда муҳим натижаларга олиб келади”,  дейди Президент. 

Теглар:ДХХ Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон-Қирғизистон Сооранбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар