...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчини тайинлади


19:27, 14.11.2018 Олам
 1 599

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиқов март ойида бошқа лавозимга ўтганди.

Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон Республикасига янги элчи тайинлади. Бу ҳақдаги хабар бугун, 14 ноябрь куни қирғиз оммавий ахборот воситаларида тарқатилди.
 
Қирғизистон Жогорку Кенешининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси Ибрагим Жунусов номзодини ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тасдиқлади.
 
Ибрагим Жунусов 2014 йилдан то шу вақтга қадар Қирғизистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.


 
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Данияр Сидиқов эса 2018 йилнинг март ойида Қирғизистон президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлимига раҳбар этиб тайинланганди.

Теглар:Данияр Сидиқов Ўзбекистон-Қирғизистон Ибрагим Жунусов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!