...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Бош вазири президент бўлмоқчи


12:18, 21.08.2017 Олам
 3 290

2017 йилнинг 15 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови ўтказилади.

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков октябрь ойида мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзод сифатида расман рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда “novosti.kg” нашри хабар берди.
 
Қирғизистон қонунчилигига кўра, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари бўлган Бош вазир яъни Жээнбеков истеъфога чиқди. Энди, мамлакат парламентининг ялпи мажлисида ҳукуматнинг янги раҳбари сайланади.
 
Қирғизистон парламентининг навбатдан ташқари сессияси 25 августда ўтказилиши режалаштирлган.
 
Маълумот учун, Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг 15 октябрь кунига белгиланган бўлиб, Қирғизистон конституциясига кўра президент бир марта олти йиллик муддатга сайланади.
 
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, “Ак-Шумкар” партияси етакчиси Темир Сариев ва “Республика” партияси етакчиси, парламент депутати Омурбек Бабановлар номзодлик гувоҳномасига эга бўлганлар. Жээнбеков учинчи номзод сифатида рўйхатдан ўтди. ҚСДП номидан рўйхатдан ўтган Жээнбеков давлат тили имтиҳонидан 94,6 балл тўплаган бўлиб, 50 мингдан ортиқ имзо варақларини МСКга топширган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қирғизистон Республикаси Сооронбай Жээнбеков Президентлик сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!