...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Германия Ташқи ишлар вазири Эрдўған ҳукуматини танқид қилди, Саакашвилининг Украинага қайтиш санаси маълум қилинди


09:58, 25.08.2017 Олам
 1 807

Эрдўған Зигмар Габриэль сўзларини танқид қилиб, ундан бошқа давлат ички ишларига аралашмаслигини сўради.

1. Тошкентда жорий йил декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида халқ депутатларининг туман Кенгашларига сайлов ташкил этилади. Халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши туман сайлов комиссиясини ташкил этиши белгиланди.
 
2. Массачусетс штатида яшовчи аёл Мэвис Уончик лотореяда 758,7 миллион доллар ютиб олди. Лотореядан катта ютуқ ютганини билган заҳоти Мэвис Уончик ишдан бўшаши ҳақида маълум қилди. Лотореяда Мэрис Уончик оила аъзоларининг туғилган сана рақамларини белгилаб чиққан эди. Ана шу чипта ютуқ эгасига айланди. 32 йиллик иш тажрибасига эга бўлган аёл солиқ ставкаларини ҳисобга олмаган ҳолда 480,5 миллион доллар миқдордаги ютуқ пулини олади.
 
3. Хитой жанубидаги Юнь-нань провинцияси Цюйцзин шаҳрида 25 август куни эрталаб микроавтобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 5 киши қурбон бўлди, яна 21 нафари яраланди. Жабрланганлар шифохонага жойлаштирилди. Ҳозирда ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.
 
4. Германия Ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Туркия президентлиги лавозимида Ражаб Тойиб Эрдўған қолар экан, мамлакат Европа Иттифоқига қўшила олмаслигини таъкидлади. “Ҳозирги вазиятда Туркия Евроиттифоққа қўшила олмаслиги тайин. Бу дегани — биз уни қўшилишини истамаймиз дегани эмас. Туркия ҳукумати Эрдўған бошчилигида Европага акс тарзда тез ҳаракат қилади”, дейди Зигмар Габриэль.  Аввалроқ, Эрдўған Зигмар Габриэль сўзларини танқид қилиб, ундан бошқа давлат ички ишларига аралашмаслигини сўраганди. Таъкидлаш керакки, Евроиттифоқ ва Туркия муносабатларига Туркиядаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг путур етганди.
 
5. Грузиянинг собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилганлиги тўғрисида огоҳлантирув номасини олмаган ва у Киевга қайтишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, Саакашвили 10 сентябрь куни Польшадан Украинага қайтишни режалаштирмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!