...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: "Ниҳол" мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди; “Шарқий ҳамкорлик” саммити ўтказилади


09:43, 26.08.2017 Олам
 3 177

Ғолиблар олий ўқув юртига имтиҳон ва тест синовларисиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имконияти, шунингдек, “Ниҳол”нинг махсус статуэткаси ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баробари миқдорида пул мукофотига сазовор бўлади.

 
1. "Истиқлол" саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун таъсис этган "Ниҳол" мукофотининг янги соҳибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мазкур мукофот соҳиблари ўз йўналишлари бўйича олий ўқув юртига имтиҳон ва тест синовларисиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имконияти, ўунингдек, “Ниҳол”нинг махсус статуэткаси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баробари миқдорида пул мукофотига сазовор бўлади.
 
2. АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан аввалги президент Барак Обаманинг армиядаги трансгендер хизмати бўйича олиб ташланган тақиқни қайта тиклади. Унинг сўзларига кўра, Обама маъмурияти томонидан таклиф қилинган ўзгариш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу армиянинг самарадорлигини пасайишига, уни сақлаш бўйича ҳаражатларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.
 
3. “Шарқий ҳамкорлик” саммитининг ўтказилиш санаси маълум бўлди. У жорий йил 24 ноябрда Брюсселда бўлиб ўтади. “Шарқий ҳамкорлик” Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар ҳамда 6 нафар Шарқий Европа мамлакатлари — Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Молдова ва Украина ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа. 
 
4.Лондон шаҳрида Буюк Британия қироличаси қароргоҳи бўлган Букингем саройи ёнида номаълум эркак икки полициячига мачете билан ҳужум қилди. Маълумотларга кўра, зобитлар енгил тан жароҳатлари олишган. Жиноятчи эса қўлга олинган. Унга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилиш ва оғир тан жароҳатлари етказиш айби қўйилмоқда.
 
5. Ёзувчи Стивен Кинг АҚШ президенти Дональд Трампга ўз китоби асосида экранлаштирилган фильмларни кўришини тақиқлади. Маълум бўлишича, Трамп ёзувчини твиттер саҳифасига киришни тақиқлаган, шу боис ёзувчи ҳам “У” ва “Мистер Мерседес” фильмларни кўришни президентга ман этди. Ёзувчи асари асосида экранлаштирилган “У” фильми 8 сентябрда намойиш этилади. 
Нигина Ҳакимова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Ниҳол мукофоти Дональд Трамп Шарқий ҳамкорлик саммити Стивен Кинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!