...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Қозоғистонлик учувчилар Тошкентда машғулот ўтказади, Россиянинг Судандаги элчиси ўлик ҳолда топилди


09:48, 24.08.2017 Олам
 2 692

Қозоғистон авиакомпаниялари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ўқув маркази билан бир йиллик шартнома имзоламоқчи.

1. Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент бозорларидан бирида ҳам бўлди. “Ташриф давомида биз Тошкентнинг ҳам замонавий, ҳам қадимий бўлган бозорида бўлдик. Ўзбекистондаги бозорлар нафақат савдо маркази, балки ўзига хос маданий марказ ҳамдир. Биз ана шундай бозорларни Россияда ҳам ташкил этишни истаган бўлар эдик”, деди Игорь Шувалов.
 
2. Қозоғистоннинг Air Astana ва SCAT Airlines авиакомпаниялари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ўқув-машғулот маркази билан учувчиларни тайёрлаш бўйича фаол ҳамкорлик қилади. Қозоғистон компаниялари марказ билан бир йиллик шартнома имзолашни мўлжаллаяпти. Шунингдек, Афғонистонлик учувчиларнинг ҳам Тошкентда машғулот ўтказишлари кутилмоқда.
 
3. Россиянинг Судандаги элчиси Миргаяс Ширинскийнинг Хартумдаги резиденциясида жонсиз танаси топилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги элчининг ўлимини тасдиқлади. Ширинский Россия элчиси сифатида 2013 йилда Суданда иш бошлаган эди. Ҳозирда элчининг ўлими юзасидан батафсил маълумотлар ошкор этилмаган.
 
4. Бразилиянинг шимолий қисмида йўловчи ташувчи кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди. Кема бортида 70 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Қирққа яқин кишининг тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. 15 киши қутқариб олинганлиги хабар қилинмоқда.
 
5. Хитой интернет хавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлашга қаратилган ихтисослаштирилган институт қурилишини бошлади. Бу лойиҳа қиймати 750 миллион долларга баҳоланмоқда. Институт Хубэй провинциясида 100 гектар майдонга қурилади. 2019 йил июнда очилиши кутилаётган даргоҳда 10 минг талабанинг ўқиши мўлжалланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Игорь Шувалов Ўзбекистон ҳаво йўллари Бразилия Россия Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!