...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Дубайнинг баланд биносида ёнғин, Мексикада “Ўргимчак одам” пайдо бўлди, Мисрда турар-жой биноси қулаб тушди


09:47, 04.08.2017 Олам
 3 197

Мисрнинг ал-Мансур шаҳрида 5 қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Воқеа оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

 
  1. 4 августга ўтар кечаси Дубайнинг энг баланд турар-жой биноси бўлган Torch ёнғин ичида қолди. Полиция вакилларининг сўзларига кўра, ёнғин 9-қаватда юзага келиб, қолган қаватларга тарқалган. Бу ерда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган ва олов бартараф этилган. Мазкур бино 2011 йилда очилган эди. Баландлиги 348 метрни ташкил этувчи минора ўша вақтда жаҳоннинг энг баланд турар-жой биноси деб топилганди. Ҳозирда бу иншоот баландлиги бўйича дунёда 5-ўринда туради.
 
  1. Сан-Францискодаги “Долорес” боғида номаълум кимса одамларга қарата ўқ очди. Оқибатда 3 киши яраланди. 1 кишининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Ўқ узган шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Айни вақтда қидирув ишлари олиб бориляпти.
 
  1. Полиция самолётда юз бериши мумкин бўлган терактнинг олдини олди. 49 ёшли Холид Маҳмуд Ҳаёт ва 32 ёшли Маҳмуд Ҳаёт теракт уюштиришда айбланмоқда. Австралияда самолётда теракт уюштирмоқчи бўлган 2 киши ИШИД террорчилик гуруҳи бошлиқларидан биридан портлатиш учун мосламалар қабул қилган. Улар 15 июль куни Сиднейдан учадиган Etihad Airways авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт бортига бомба жойлаштиришмоқчи бўлишган.
 
  1. Мехикода баланд бинолар деворига тирмашиб чиқиб юрган йигитнинг тасвири туширилган видеолар тарқалди. Одамлар унга “Ўргимчак одам” деб ном ҳам беришганди. Полиция видеодаги йигитни ушлаш бўйича иш олиб борди ва уни қўлга олди. Маълум бўлишича, ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз деворларга тирмашиб юрган йигит Россия фуқароси бўлиб, 17 ёшли Кирилл бу унинг хоббиси эканлигини айтган.
 
3 август куни Мисрнинг ал-Мансур шаҳрида 5 қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Мазкур бино авария ҳолатида бўлган. Воқеа оқибатида 3 киши, жумладан, 7 ёшли қиз ҳалок бўлди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Дубай Миср Мехико ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!