...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёевни Украинага таклиф этди


13:58, 25.07.2017 Олам
 3 399

Украина раҳбари Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклаб, уни Украинага таклиф қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 60 ёшни қаршилаши муносабати билан табрик ва қутловлар келиши давом этмоқда. Аввалроқ, Россия Федерация Презеденти Владимир Путин, ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев табрик мактубларини йўллаган эдилар.
 
Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан Украина Президенти Пётр Порошенко ҳам табрикнома йўллади.
 
 “Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида муваффақиятли амалга оширилаётган ислоҳотлар мустақил Ўзбекистон тараққиётида янги босқич бўлади. Давлатни изчиллик билан модернизация қилиш мамлакатингизнинг халқаро обрўсини янада мустаҳкамлаш ва меҳнаткаш халқингиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда”, деб ёзади Порошенко.  
 
“Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги амалий мулоқотни жадал ривожлантиришга ҳар икки томоннинг тайёр экани халқларимиз фаровонлиги йўлида дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, ўзингизга қулай вақтда Украинага ташриф буюришингизни таклиф этаман”, деб мактубига якун ясайди Украина раҳбари. 
 

Теглар:Ўзбекистон-Украина Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!