...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйида ноқонуний қурол сақлаган навоийлик жиноий жавобгарликка тортилди


13:16, 25.07.2017 Жамият
 2 516

Аниқланишича, қурол “75704” рақамли, Иж-18 русумли, 16-калибрли отиш учун яроқли бўлган ов қуроли бўлган.

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи шахс ўз хонадонида ҳеч бир ҳужжатларсиз ноқонуний равишда қурол сақлаган.
 
Мазкур қурол 1964 йилда “Ижевск механика заводида” ишлаб чиқарилган. Аниқланишича, қурол “75704” рақамли, Иж-18 русумли, 16-калибрли отиш учун яроқли бўлган ов қуроли бўлган.
 
Ҳозирда ноқонуний равишда қурол сақлаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248 моддаси 1 қисмига (Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш) биноан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Жиноят кодески 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар