...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин май ойида Хитойга ташриф буюришини тасдиқлади


10:21, 14.04.2017 Олам
 1 973

Путин Пекинда ўтказиладиган “Бир минтақа — бир йўл” форумида иштирок этади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши вице-премьери Чжан Гаоли учрашишди.
 
Учрашувда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин май ойида Хитой пойтахти Пекинда ўтказиладиган “Бир минтақа — бир йўл” форумида иштирок этишини маълум қилди.
 
Форум “Янги ипак йўли” транспорт йўлларининг қурилишига бағишланади. Ушбу йирик лойиҳа доирасида Москва — Пекин тезюрар темир йўл магистралини бунёд этиш таклиф қилинмоқда. Яқин йилларда бу магистралнинг биринчи Москва — Қозон қисмини қуриш режалаштирилмоқда. Хитой инвесторлари унга ярим триллион рубль маблағ киритишга тайёр.
 
Бундан ташқари, Путин Хитойда ишчи ташриф билан бўлишини қўшимча қилган. Бунга жавобан Чжан Гаоли Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ҳам июлда Россияга ташриф буюришини маълум қилган.
Сумбула

Теглар:Владимир Путин Россия Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!