...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чорвоқ ёнидаги йўлда юз берган кўчки 1 кишининг ўлимига сабаб бўлди


10:04, 14.04.2017 Жамият
 4 982

Кўчки сабаб шу вақтда автомобиль йўлида бўлган Damas русумли машина пастга қулаган.

13 апрель куни соат 07:50 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Чорвоқ сув омбори айланма йўлининг 47-километрида ер кўчкиси содир бўлди.
 
Эни 10-15 м, баландлиги 1-1,5 м, узунлиги 10-14 м бўлган кўчки йўлнинг ўнг томонидан пастликка кўчган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Кўчки сабаб шу вақтда автомобиль йўлида бўлган Damas русумли машина пастга қулаган. Оқибатда транспорт воситаси ичидаги 2 киши жабрланган. Улардан бири Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда ҳаётдан кўз юмди.
 
Айни вақтда мазкур йўлда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент вилояти Кўчки Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Баходир
16:25 14.04.2017

Расм танлаганда уша ерни расмни куйинглар. Бунака кучки булмаган жойда бунака расм куйиш ноурин!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар