...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сигарета чекиб ухлаб қолди ва вафот этди


18:18, 01.12.2018 Жамият
 9 747

Ёнғин оқибатида уйининг 20 кв метр майдонида уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

Кеча, 30 ноябрь куни Тошкент вилоятида фуқаронинг ўз уйида куйган жасади топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Воқеа Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида рўй берган. Фуқаро В.Р. маст ҳолда ўз уйида сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида сигарет чўғи кўрпага тушиб, ёнғин содир бўлган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 20 кв метр майдонида уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган.
 
Уйдан В.Р.нинг тутундан заҳарланган ҳолдаги жасади топилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теглар:Бўстонлиқ Тошкент вилояти Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар