...
МЕНЮ
ONLINE TV

Португалия – Испания: Роналдунинг хет-трики Португалияни аламли мағлубиятдан қутқариб қолди


08:23, 16.06.2018 Спорт
 3 015

Жаҳон чемпионатининг 2-куни ортда қолди.

“В” гуруҳидан ўрин олган Португалия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув фантастик тарзда якунига етди. Қизиқарли, очиқ, жанговор ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди.
 
Дастлаб, Роналду пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Коста мувозанатни тиклади. 44-дақиқада Роналду Португалияни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 55-дақиқада Коста яна бир голи билан орадаги фарқни тенглаштирди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас, Начо суперголи эвазига Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиди.
 
Аммо 88-дақиқада Роналду жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, учрашув дуранг ҳисобда якунланишини таъминлади. Бир сўз билан айтганда Роналдунинг голлари Португалияни аламли мағлубиятдан қутқарди.
 
ЖЧ-2018. “В” гуруҳи
Португалия – Испания 3:3 (2:1).
Голлар: Роналду (4, пенальти, 44, 88) – Диего Коста (24, 55), Начо (58).
 
Португалия: Руй Патрисиу, Соареш, Пепе, Фонте, Геррейру, Бернарду Силва (Куарежма, 69), Моутинью, Вильям Карвалью, Бруну Фернандеш (Жоау Мариу, 68), Гонсалу Гедеш (Андре Силва, 80), Роналду.
 
Испания: Де Хеа, Начо, Пике, Рамос, Альба, Коке, Бускетс, Иньеста (Алькантара, 70), Сильва (Васкес, 86), Диего Коста (Аспас, 77), Иско.
 
Огоҳлантиришлар: Бускетс (17), Бруну Фернандеш (28).






 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Португалия Испания ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!