...
МЕНЮ
ONLINE TV

Польшада зилзила. Қурбонлар бор


16:33, 30.11.2016 Олам
 2 818

Ҳозирча 7 нафар кончининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Бугун, 30 ноябрь куни Польшанинг ғарбий қисмида содир бўлган 4,5 баллик зилзила оқибатида бир неча киши вафот этди. Бу ҳақда “Ntv.ru”нашри хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, зилзила оқибатида мамлакат ғарбидаги “Рудна” кони ўпирилган. Натижада кон ичида ишлаётган 30 кишининг энг камида 2 нафари вафот этган.
 
Маълумотларга кўра, кончиларнинг аксарияти ёрдам етиб келгунга қадар кон остидан ташқарига чиқишга муваффақ бўлишган. Кончиларнинг 7 нафари жиддий жароҳат олган ва улар зудлик билан шаҳар шифохонасига олиб кетилган. Шифиокорлар уларнинг ҳаёти хавф остида эмас, деб фикр билдиришмоқда.

Ҳозирга қадар 2 кишининг вафоти расман тасдиқланган. Яна 7 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Фалокат жойида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Польша Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!