...
МЕНЮ
ONLINE TV

Польша, Руминия, Венгрия ноқулай об-ҳаво шароитидан азият чекмоқда


16:48, 03.12.2016 Олам
 2 147

Ҳар учала мамлакатда ҳам аҳоли ноқулай об-ҳаво шароити туфайли чорасиз аҳволда қолмоқда.

Польшада бу йил биринчи бор ёғаётган қор туфайли мамлакат аҳолисининг 200 минг нафари электр энергиясисиз қолди. Кучли шамол ва ёмғир аралаш ёғаётган қор қатор дарахтларнинг қулашига ва шу аснода аҳоли яшаш жойларидаги электр-энергия симларининг узилиб кетишига олиб келмоқда. Йўлларда йўл-транспорт ходисалари кўпайган. Бошқа давлатларга учиб кетиши керак бўлган аҳоли аэропортда узоқ вақт қолиб кетишларига тўғри келмоқда. Рейсларнинг аксарияти кечикиб келаётган бўлса, бошқалари бекор қилинмоқда. Бугунгача ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 2 киши вафот этди. Бу ҳақда “Euronews.com” хабар бермоқда.

Руминия маркази ва шимолидаги изғирин туфайли йўлларда ҳаракатланиш катта муаммога айланмоқда. Кучли шамол бир қанча уйларнинг томини ҳам учириб кетган. Мамлакатдаги бир неча шаҳарларда ноқулай об-ҳаво шароити сабабли огоҳлантиришлар эълон қилинди ва бу ҳолат яна бир неча кунгача сақланиши ҳақида хабар берилди. Руминиядаги ҳаво харорати -10 даражага тушиб кетиши кутилмоқда.

Венгрияда ҳам кучли шамол, изғирин, ёмғир аралаш қор кузатилмоқда. Шубҳасиз, тўхтовсиз ёғаётган қор мамлакатга катта моддий зарар етказади.
Умида Якубова

Теглар:Руминия Польша 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!