...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Сергей Лебедев билан учрашди


16:42, 03.12.2016 Жамият
 1 749

Сергей Лебедов 29 ноябрь куни миссия томониндан тақдим этилган сайловга тайёргарликни кузатиш жараёни тўғрисидаги оралиқ ҳисоботнинг асосий мазмуни ҳақида маълумот берди.

3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида МДҲ халқаро кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи директори Сергей Лебедев билан учрашди.
 

Суҳбат чоғида МДҲ кузатувчилар миссияси фаолиятининг амалий масалалари муҳокама қилинди.  Хусусан,  Сергей Лебедов 29 ноябрь куни миссия томониндан тақдим этилган сайловга тайёргарликни кузатиш жараёни тўғрисидаги оралиқ ҳисоботнинг асосий мазмуни ҳақида маълумот берди.
 
Шунингдек, учрашувда МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан 2017 йил апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ТИВКнинг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Абдулазиз Камилов Сергей Лебедев Учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар