...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистоннинг янги Бош вазири 45 кунда нима қила олади?


12:42, 04.08.2017 Олам
 2 020

Мен мамлакат Бош вазириман. Агар 45 кун шу мансабда бўлсам, 45 ойлик ишни амалга ошираман.

Покистон Олий суди Бош вазир Навоз Шарифни ҳукуматдан четлатиш ҳақидаги қарорни бир овоздан маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шаҳид Хоқон Аббосий бошчилигидаги Покистон Ислом Республикасининг янги ҳукумати аъзолари мамлакат президенти Мамнун Хусайн олдида қасамёд қилгани ҳақида хабар қилинмоқда.
 
Ҳукуматнинг 46 нафар аъзоси Навоз Шариф ҳукумати таркибидан катта фарқ қилмаган ҳолда тузилди. Унинг таркибига 28 нафар федерал ҳамда 18 нафар давлат вазирлари кирган.
 
Ҳукумат таркибидаги янги лавозимлардан бири бу Ташқи ишлар вазири лавозимининг жорий этилганидир. Шу вақтгача бу лавозим вазифалари Бош вазирнинг шахсан ўзи томонидан бажариб келинган. Янги ҳукумат Парламентга қайта сайловлар ўтказилгунига қадар ҳукуматни бошқаради.
 
Мамлакат Бош вазири бўлиш учун Покистон Парламенти депутати бўлиш талаб этилгани сабабли, Навоз Шарифнинг укаси Шахбоз Бош вазирлик учун курашни кейинроққа қолдирди.
 
“Мен мамлакат Бош вазириман. Агар 45 кун шу мансабда бўлсам, 45 ойлик ишни амалга ошираман” деди Шаҳид Хоқон Аббосий.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Покистон Бош вазир Шаҳид Хоқон Аббосий Навоз Шариф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!