...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда жоҳиллик. 12 та мактаб портлатиб вайрон қилинди


11:25, 04.08.2018 Олам
 5 449

Жангарилар ҳарбий мактабга ҳам бостириб киришга уринган.

Бугун, 4 август куни Покистон “Толибон” ҳаракати жангарилари 12 та мактабни – саккизта қизлар ва тўртта ўғил боллар мактабларини бомбалади ва ёқиб юборди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Мамлакатдаги ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Бироқ қизларни таълим олишини ислом динига қарши деб ҳисобловчи Покистон “Толибон” ҳаракати ва исломий иттифоқ жангарилари мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва шимолий қисмидаги аёллар учун очилган минглаб мактабларга ҳужум қилган ва ёқиб юборган.
 
“Хушманзаралари билан танилган мамлакат шимолидаги Гилгит региони Диамер тумани қишлоқларидаги мактабларга ҳужум пухта ташкиллаштирилган”, дейди полиция бошлиғи Ража Аймал.
 
Маҳаллий фуқаро Гайа Алининг сўзларига кўра, жангарилар ҳарбий мактабга бостириб киришга уринган. Бироқ қўриқчилар томонидан тўхтатилган.
 
Портлашда жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Покистон мактаб портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!