...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун 623 нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 52 нафари четлаштирилди


11:02, 04.08.2018 Жамият
 2 847

Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугагунидан сўнг тақдим этилади.

Бугун, 4 август куни республикадаги барча вилоятлар олий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилмоқда. Абитуриентлар учун ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди деб ёзмоқда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.
 
Абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилмоқда.
 
Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланган. Тест синовларида 15 та олий таълим муассасаларининг 28 та таълим йўналишида 29 минг 475 нафар абитуриент иштирок этмоқда.
 
Тезкор маълумотларга кўра 623 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
 
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 52 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
 
Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30 да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.
 
Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.
 
Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугагунидан сўнг тақдим этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:имтиҳон абитериент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар