...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун 760 нафар абитуриент ўз билимини синаш учун келмади


12:21, 10.08.2018 Жамият
 2 114

Тест синовларида 25 990 нафар абитуриент иштирок этган.

Бугун, 10 август ОТМларга кириш учун ўтказилган тест синовларининг 1-сменаси якуни тўғрисида маълумот берилди.
 
1-сменасида 13 та олий таълим муассасаларининг 54 та таълим йўналишида тест синовлари бир вақтда соат 8:00 дан бошланиб, соат 11:30 га қадар тўлиқ якунланган.
 
Тест синовларида 25 990 нафар абитуриент иштирок этган. Тезкор маълумотларга кўра имтиҳонларда 760 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.
 
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 76 нафар абитуриент, шундан 36 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 40 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилган.
 
Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 271 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилган.
 
Тест натижалари Фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг соат 18:30 дан қайтариш бошланади. Тошкент шаҳрида тест материаллари 12:00 дан бошлаб ДТМга қайтарилади.
 
Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланади. ДТМ ходимлари ташқарига чиқмасдан, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланмаган ҳамда тест материалларининг махфийлигини таъминлаган ҳолда тест материалларини қайта ишлайди.
 
Тест синовлари белгиланган режа асосида ўтказилган ва ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:имтиҳон ОТМ абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар