...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хушхабар: Шу йил яна бир бор ОТМларга кириш имтиҳони бўлади


19:56, 21.09.2018 Жамият
 24 703

Ўзбекистондаги 9 та ОТМга қўшимча квоталар берилди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёни билан 9 та олий таълим муассасасига 2018-2019 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Булар:
 
1.       Тошкент давлат техника университети – 75 та (бакалавриат);
2.       Тошкент давлат стоматология институти – 60 та (бакалавриат);
3.       Тошкент кимё-технология институти – 20 та (магистратура);
4.       Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 10 та (магистратура);
5.       Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 25 та (бакалавриат);
6.       Миллий рассомлик ва дизайн институти – 20 та (бакалавриат);
7.       Наманган муҳандислик-технология институти – 60 та (бакалавриат);
8.       Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 60 та (бакалавриат);
9.       Андижон машинасозлик институти – 90 та (бакалавриат – 80 та, магистратура – 10 та).
 
Тўлов-контракт асосида хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 25 сентябргача қабул қилинади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлигининг Telegram’даги “Edu.uz” каналида хабар берилди.
 
Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан 2018 йил 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади.
 
Қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида 2018 йилнинг 2 октябридан бошланади.
 
Кириш имтиҳонлари натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
 
Кириш синовлари натижаси бўйича тўлов-контракт асосида қўшма таълим дастурларида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябрь этиб белгиланди.
 
Қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқиши мазкур ва республиканинг бошқа олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўқишга кўчирилмайди ва тикланмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ Абитуриент имтиҳон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар