...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширган худкуш террорчининг шахси аниқланди


14:48, 28.03.2016 Олам
 2 977

Лаҳор шаҳрида юз берган портлаш натижасида 23 бола вафор этди.

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги истироҳат боғида ўзини портлатган ҳудкуш террорчининг шахси аниқланди. Бу ҳақда “Geo TV” хабар бермоқда.
 
27 март, якшанба куни Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги Гулшан-ва-Иқбол истироҳат боғи болалар майдончасида ҳудкуш террорист ўзини портлатиб юборди. Ҳозирда теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 кишига этди, улардан 23 нафари болалардир. Бундан ташқари, 300 киши жароҳат олди.

Теракт бўйича жавобгарликни "Жамаат ул-Аҳрор" экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди.  Мазкур гуруҳ Покистон толиблар ҳаракати “Таҳрик ва толибон Покистон” террористик ташкилоти шафелиги остида фаолият олиб боради. 

Ҳудкуш террорчининг исми Юсуф Ғулом Фарид ўғли бўлиб, у 1988 йил 1 январда туғилган ва Покистоннинг Панжоб вилояти, Музаффаргарх шаҳрида яшаган. 
 
Маълумотларга қараганда,  Юсуф саккиз йил давомида Лаҳордаги диний мактабда дарс берган.  У диний таълимни Панжоб вилоятининг Дера Ғази Хане шаҳрида олган. 
 
Покистон полицияси  аксилтеррор департаменти қидирув-тергов натижасида терактга алоқадор деб гумон қилинаётган15 киши қўлга олинди.  Улардан уч киши Юсуфнинг ака-укалари ҳисобланади. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Покистон худкуш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!