...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистон Бош вазири юрагини операция қилдирди


16:40, 31.05.2016 Олам
 2 252

Навоз Шариф беш йил ичида иккинчи марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридаги шифохонада юрак жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Бу беш йил ичида иккинчи операция ҳисобланади,  дейди унинг қизи.
 
Шарифнинг юрагини операция қилиш зарурати унинг ҳукумати йиллик бюджетни сарҳисоб қилиши арафасида юз берди. 
 
“Шариф операция столида ётишдан олдин жуда юқори кайфиятда эди”, дейди унинг қизи Марям ўзининг Twitter’даги саҳифасида. У операция нечи соат давом этгани ҳақида маълумот бермаган.
 
Хабарда ёзилишича, Навоз Шариф Лондонга  укаси Шаҳбоз Шариф ва бошқа оила аъзолари билан келган.  Покистон Бош вазири Лондонга тиббий муолажа олиш учун бир неча марта келган.
 
30 май куни Шариф ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендра Модига қўнғироқ қилиб,  унга тезроқ соғайиб кетишини тилагани учун раҳмат айтди. Шариф 2013 йилги сайловларда Покистоннинг азалий рақиби Ҳиндистон билан алоқаларни яхшилаш масалаларини кўтариб чиққан эди.
 
Маълумот ўрнида, 66 ёшли Навоз Шариф 1990 йилларда икки марта бош вазир лавозимига сайланган. 1999 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида лавозимини тарк этишга мажбур бўлган. Бир неча йил қувғинда юргандан сўнг, у Покистонга қайтди ва 2013 йилги сайловларда зафар қучиб, бош вазир лавозимига сайланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Покистон Навоз Шариф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!