...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёда юришнинг фойдали хусусиятларидан яна бири аниқланди


14:55, 26.04.2017 Бу қизиқ
 3 863

Тадқиқот муаллифлари 12 нафар соғлом кўнгилли ёшни кузатишлари натижасида шундай хулосага келдилар.

АҚШдаги Хайлендс университети олимлари пиёда юришнинг янги фойдали хусусиятини кашф қилдилар. Бу ҳақда “EurekAlert” хабар берди.
 
Уларнинг аниқлашларича, пиёда юриш натижасида бош миянинг қон билан таъминланиши яхшиланади, бу эса ўз навбатида хотира ҳамда билим олиш қобилиятининг яхшиланишига сабаб бўлади. Бундай эффект югуришдаги эффектдан кучсизроқ бўлса-да, бироқ велосипедда юришдан кучлироқдир.
 
Тадқиқот муаллифлари 12 нафар соғлом кўнгилли ёшни кузатишлари натижасида шундай хулосага келдилар. Кўнгиллилар вертикал ҳолатда сониясига бир метр доимий тезликда ҳаракатда бўлдилар. Бош миянинг қон билан таъминланиши ультратовуш ёрдамида текшириб турилди.
 
Шунингдек, америкалик олимлар ўрта ёшдаги жисмоний фаоллик 20 ёшдан кейин бош мия ҳажмининг камайиши билан боғлиқлигини кўрсатиб ўтган эдилар. Испаниялик олимлар ҳам ўз навбатида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ичида Швеция, Дания ва Финляндияда жисмоний фаоллик юқори кўрсаткичга эга эканини аниқладилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:олимлар пиёда юриш АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!