...
МЕНЮ
ONLINE TV

101 ёшли спортчи аёл юз метрли масофани югуриб ўтди


14:44, 26.04.2017 Олам
 1 847

Окленд шаҳрида (Янги Зеландия) ҳиндистонлик 101 ёшли спортчи аёл Ман Каур (Man Kaur) юз метрли масофани 1 дақиқаю 14 сонияда югуриб ўтди.

Окленд шаҳрида (Янги Зеландия) ҳиндистонлик 101 ёшли спортчи аёл Ман Каур (Man Kaur) юз метрли масофани 1 дақиқаю 14 сонияда югуриб ўтди. Бу ҳақда “Лента” нашри хабар берди.
 
Каур спорт ветеранларининг Бутунжаҳон ўйинларида ушбу ёш тоифасидаги ягона югурувчи эди. Мусобақа бошланишидан олдин спортчи аёл тиббиёт текширувидан ўтди.
 
Каур спорт билан 93 ёшдан бошлаб шуғуллана бошлади. У жисмоний фаол ҳаётни ўғли Гурдев билан биргаликда олиб борди.
 
Хориж ОАВ орқали Британияннг Йокшир графлигидаги “Фламинго мамлакати” аттракцион боғида 105 ёшли Жек Рейнолдс “Америка тепалиги” арғимчоқларида учиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Рейнолдс аттракционда учган энг кекса қария сифатида дунё рекордини ўрнатган эди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ман Каур 101 ёшли спортчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!