...
МЕНЮ
ONLINE TV

Питбуль зотига мансуб итнинг 3 ёшли болакайга ҳамла қилган видеоси тарқалди


15:26, 22.04.2017 Олам
 5 182

Питбуль ўлжа сифатида қолган болакайни тишлаб, асфальтда бир неча метрга судраб кетган.

Нью-Йорк штатининг Рокленд округида питбуль зотига мансуб ит 3 ёшли болакайга ҳужум қилди. Бу эса шу ердаги кузатув камерасига муҳрланганди. “Daily Mail” нашри ана шу видеони тақдим этди.
 
Хабарларга қараганда, бир неча болалар кўчада ўйнаб юришганида қўшни ҳовлидаги ит кутилмаганда уларга ҳамла қилишни бошлаган. 3 ёшли боладан каттароқ бўлган бошқа болалар қочишга улгуришган.
 
Питбуль ўлжа сифатида қолган болакайни тишлаб, асфальтда бир неча метрга судраб кетган. Шу атрофда машинадан ўтиб кетаётган ҳайдовчилар тўхтаб, болани итдан қутқаришган.
 
Болакай оғир тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган. Айни вақтда у уйида муолажани давом эттирмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Нью-Йорк Итнинг болага ҳамласи Питбуль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!