...
МЕНЮ
ONLINE TV

Париж тарихидаги энг катта ТЕРАКТда ИШИДнинг қўли бор


15:14, 14.11.2015 Олам
 4 450

Парижнинг 10 га яқин нуқталарида амалга оширилган теракт натижасида 200 дан ортиқ парижликлар ҳамда саёҳатчилар ҳалок бўлди.

   13 ноябрь кечаси Парижнинг 10 га яқин нуқталарида амалга оширилган теракт натижасида 200 га яқин парижликлар ҳамда саёҳатчилар ҳалок бўлган. Ҳукумат мансабдорларининг ахборотига кўра, терракт айнан бир вақтда шаҳарнинг турли жойларида тинч аҳолига ўқ узиш билан бошланган.

   Воқеа айнан Германия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви пайтида содир бўлган. Франция президенти Франсуа Олланд ҳам Stade France стадионига футбол томошасига борган ва майдон атрофидаги экстремистлар ҳужумидан сўнг олиб чиқиб кетилган. Шунингдек, стадион атрофида 3 киши ўзини портлатган - дея хабар бермоқда Монде нашри.

   Бундан ташқари Bataclan театрига бостириб кирган террорчилар томошабинларга қарши ўқ уза бошлаган. Театрда биносидаги 112 киши ўлдирилган.

   Биша кўчасидаги ҳужумда 14 киши, 11 райондаги La Belle Equipe бари яқинида эса 19 киши, 10 округ De La Repuclique авенюсида 4 киши ва яна 4 киши Стад де Франс стадонига яқин жойларда ўлдирилган.

   Bataclan театрига шаҳар полицияси етиб келгач портловчи мосламалар билан қуролланган тўрт нафар террорчи ўлдирилган. Сен-Дени шаҳарчасидаги терракт натижасида 40 дан зиёд маҳаллий халқ ҳалок бўлган – дея хабар берди Париж полицияси перефекти Мишел Кадо Info радиосига.

   Париж прокурори матбуот котиби Агнес Тибонинг маълумотларига кўра, 13 ноябрда бўлиб ўтган теракт давомида 8 нафар экстремистлар ҳалок бўлган ва биттаси қўлга олинган. Ҳибсга олинган террорчининг берган маълумотига кўра, у ИШИД аъзоси эканлиги қайд этилмоқда. Террорчиларнинг айримлари бомбалар билан, қолганлари АК-47 калашник қуролида ҳужум қилганликлари айтиб ўтилган.

   РИА новости хабарига кўра президент Франсуа Олланд хавфсизлик чоралари сифатида вақтинчалик мамлакатни ёпиқ деб эълон қилди ва фавқулодда ҳолат ташкил этишни шахсан назорат қилишини айтган.

   Италия телеканали Sky Tg24нинг хабарига кўра, жума куни кечаси Францияда содир бўлган терракт масъулиятини ИШИД террорчилар гуруҳи ўз бўйнига олди.

   Президент Олланд ижтимоий тармоқларда #porteouverte хэштегидан фойдаланиб, хавфсиз жойга муҳтож бўлганларга ҳукумат ва парижлик кўнгиллилар томонидан ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.

   Нью-Йоркдаги Empire State Building, Лондандаги Wembley стадион, Рио-де-Жанейродаги “Kristo-Redentor” ҳайкали ва дунёнинг турли жойларидаги бинолар Франция байроғидаги ранглар – қизил, оқ ва кўк рангларини ўзида акс эттирган ҳолда нур таратяпти. Бу теракт натижасида ҳалок бўлганлар ва Франция халқига ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида амалга ошириляпти.

   14 ноябрь куни теракт қурбонлари хотирасига Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Ёдгор Абдулло

Теглар:Париж ТЕРАКТ мотам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ruslan
21:35 15.11.2015

Men o'zim o'ylayman: Jangarilar-jirkanch mahluqlar... Ularning hech biri tinchlikni, hotirjamlikni, sog'likni, bayramlarni, insonlarni bahtli yashashini ko'ra olmaydi...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!