...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди


19:23, 22.08.2017 Спорт
 1 478

Мусобақада найза, диск, ядро улоқтириш, узунликка сакраш, масофага югуриш спорт турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 21-22 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан  пара-атлетика бўйича Республика чемпионати  ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Мусобақада Ўзбекистоннинг барча ҳудудлардан 150 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳслашди.
 
Асосий мақсад келаси йили Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркибини шакллантиришдан иборат.
 
Мусобақаларда пара-атлетиканинг найза, диск ва ядро улоқтириш, узунликка сакраш, шунингдек,  100, 200, 400 ва 800 метр масофаларга югуриш бўйича беллашувлар ташкил этилди.
 
Икки кун давом этган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Тошкент шаҳри (12та олтин, 6та кумуш, 5та бронза), 2-ўринни Тошкент вилояти (10та олтин, 7та кумуш, 1та бронза) ҳамда 3-ўринни Фарғона вилояти (8та олтин, 4та кумуш, 11та бронза) спортчилари эгаллаб, совринли ўринларни қўлга киритишди.
 
Мусобақа якунида чемпионат ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Совринли ўринларни эгаллаган спортчиларга Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси таъсис этган эсдалик совғалари топширилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пара-атлетика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!