...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Хитой ёшлари коммунистик иттифоқи билан ҳамкорлик ўрнатди


19:18, 22.08.2017 Жамият
 3 465

Делегация 22-29 август кунлари Пекин ва Шанхай шаҳарларида бўлиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи делегацияси хориждаги илк сафарини Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шанхай шаҳарларидан бошлади. Бу ҳақда Иттифоқ матбуот хизмати хабар берди.
 
22 август куни Пекин шаҳрида Хитой ёшлари коммунистик иттифоқи ва Бутунхитой ёшлар федерацияси раҳбарияти Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи делегациясини қабул қилди.
 
Ёшлар иттифоқи делегацияси Хитойда ёшларга оид давлат сиёсатининг бандлик ва тадбиркорлик соҳалари билан яқиндан танишишни мақсад қилган бўлиб, ташриф 29 августга қадар давом этади.
 
Маълумот учун, ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш тадбиркорлар кенгаши йиғилишида иштирок этиш делегация кун тартибидаги асосий масаладир.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Муллавой
09:39 23.08.2017

Жаноби Раҳбар! Бунақа даражадаги расмий учрашувларга протокол талабларига биноан кийиниб бориш керак! Сиз ёш бола эмас, ёшларимизнинг, қолаверса Буюка Давлатимизнинг намоёндасисиз! Ақлга қараб иш тутмоқ даркор! Аския бозорида эмассиз! Дунёдаги энг буюк давлатларининг биридасиз!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар