...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озон қатлами тикланмоқда


11:43, 01.07.2016 Олам
 6 253

Антарктида устидаги азон қатлами секин-аста тикланаётгани Монреаль протоколига амал қилинилаётганидан далолат беради.

Экологлар 2000 йил бошида  Антарктида  устида максимал катталикка етган озон қатламидаги тешиклар аста-секин ёпилаётганини аниқладилар. Тадқиқот ҳақидаги маълумотлар “Science” журналида чоп этилди,  дея “Eurekalert” ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, озон қатламидаги тешикнинг майдони тўрт миллион километр квадратга қисқарган. Шунга қарамасдан,  олимлар 2015 йилда Антарктида устидаги озон қатлами тешиклари кескин катталашгани кузатишди. Уларнинг фикрича, Чилида  Кальбуко вулқони отилмаганда бундай ҳолат бўлмас эди.
 
Стратосферага катта миқдордаги майда зарраларнинг чиқиб кетиши қутб булутларининг сони ва ҳажми ошишига сабаб бўлган. Олимлар бундай хулосага сўнгги ўн беш йил ичида сунъий йўлдош ва ҳаво шарлардаги атмосфера зондлари ёрдамида ўтказган тадқиқотлар натижасида келдилар. 
 
Олимларнинг тасдиқлашича, бу шу нарсадан далолат берадики, стратосферадаги озон қатлами тикланмоқда. Бу 1987 йилда имзоланган Монреаль протоколига амал қилинаётганидан гувоҳлик беради. Унга кўра, атмосферага хлофторуглеродларни камроқ чиқариш кўзда тутилган .
 
Озон қатлами қутб кенгликларида сайёра юзасидан 10-15 километр баландликда жойлашган. Озон қатлами ердаги организмларни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Антарктида Азон қатлами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Timur
03:38 02.07.2016

OZON qatlami. OOO



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!