...
МЕНЮ
ONLINE TV

Антарктида тарихида мутлақ кузатилмаган ҳолат юз берди


10:19, 14.07.2017 Олам
 21 159

Антарктида тарихида мутлақ кузатилмаган ҳолат юз берди. У ерда Ларсен С музлигининг йирик қисми ажралиб кетди.

12 июль маълумотларига кўра, Антарктида тарихида мутлақ кузатилмаган ҳолат юз берди. Яъни у ерда Ларсен С музлигининг йирик қисми ажралиб кетди.
             
Айсберг 5800 квадрат километрни ташкил этади, бу эса Уэльс ҳажми билан баробар дегани. Унинг вазни триллион тоннага тенг бўлиб, энг машҳур кўллардан бири, Эри кўлидаги сувдан икки баробар кўп.
 
Олимлар улкан музликнинг ажралишини анчадан бери кутишаётганди. Илк бора ёриқ 2011 йилда пайқалган, 2014 йилдан эса у тезлик билан катталаша бошлади.
 
Олимларнинг сўзларига кўра, айни дамда ёриқ ҳажми йириклашиб бормоқда, оқим ҳамда шамоллар эса ажралиб чиққан музликни Атлантика океанига чиқариб ташлаши мумкин.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Антарктида Айсберг Атлантика океани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Тўлқин Аҳмедов
10:21 02.09.2017

Бунда журналист Нигина Хакимовани айби йўқ, менимча. У ҳам хорижий манбалардан олинган маълумотларни ёритиб берган, холос!


Фарогат
16:14 21.07.2017

Гапийизга кушиламан


Rixsiboy
06:26 19.07.2017

Эътиборингизни мақоладаги мазмунга қаратмоқчиман. Мақола бошида "мутлоқ кутилмаган ҳолат юз берди" деб гап бошланган. Лекин ушбу ҳолат "Олимлар улкан музликнинг ажралишини анчадан бери кутишаётганди. Илк бора ёриқ 2011 йилда пайқалган." экан. Хатолик биздек оддий инсонлардан ўтса балки кечириш мумкиндир, Сиз эса Олийгохни тугаллаган журналистсиз. Кўпчилик интернет ёзувларидаги хатоликлар ҳозирги ёшлар орасидаги билимсизликнинг сабаларидан бири деб ўйлайман.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!