...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ҳожилар Маккадан қачон қайтадилар?


13:06, 04.09.2017 Олам
 4 816

Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж сафаридан 24 сентябрга қадар Ўзбекистонга қайтиши маълум қилинди.

Кеча, 3 сентябрь куни Саудия Арабистонида Ҳаж амаллари якунланди. Бироқ Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж зиёрати бугун, 4 сентябрь куни расман тугашини эълон қилди. Бу ҳақда “saudigazette.com.sa” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Ҳаж амалларини 2 миллионга яқин зиёратчи ўтаган ва уларни 24 сентябрга қадар ўз мамлакатларига қайтариш режалаштирилган.
 
Айтиш жоизки, 2017 йил Ҳаж зиёратини 7350 нафар ўзбекистонлик адо этган бўлиб, зиёратчилар Ўзбекистоннинг 6 та шаҳаридаги аэропортлардан  (Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Наманган, Урганч) Мадина шаҳрига чартер рейслари орқали сафар қилишган.
 
Зиёратчилар учун Мадина ва Макка шаҳарларидаги меҳмонхоналар хизмат кўрсатган бўлиб, ўзбекистонликлар 8–24 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қайтиши мўлжалланган.
 
Шунингдек, ўзбекистонлик 74 нафар уруш қаҳрамонлари охирги рейс билан қайтарилиши режалаштирилган.
 
Маълумот учун, Ҳаж амаллари вақтида ўзбекистонлик ҳожилардан ҳеч бири жабрланмаган, бу эса ҳукумат томонидан зиёрат ишлари тўлиқ назорат остида амалга оширилганини билдиради. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳаж сафари Макка Мадина Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!