...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ЙҲХБ ходими пора билан қўлга тушди


12:55, 04.09.2017 Жамият
 8 382

Ички ишлар ходими фуқародан 450 АҚШ доллари талаб қилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори 450 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.
 
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини сўраб Ички ишлар ходимидан ёрдам сўраган.
 
Фуқаро ҳуқуқбузарлиги учун икки йиллик муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини тез муддатда қайтариб олишига ёрдам бериш учун ИИБ ходими 450 АҚШ доллари талаб қилган.
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими пора олаётган вақтда, гувоҳлар иштирокида қўлга олинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ИИББ Пора олиш Ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар