...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик Марат Жумаевнинг Ҳиндистонда омади келди


13:41, 21.01.2016 Спорт
 2 731

Марат Жумаев “Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament-2016” турнирида навбатдаги ғалабасини нишонлади.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament-2016” турнирида ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Марат Жумаев навбатдаги ғалабасини нишонлади.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Икки юздан ортиқ шахматчи иштирокида ўтаётган мусобақанинг тўрт тури натижасига кўра, тажрибали шахматчи Марат Жумаев жами 3,5 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда.
 
Марат тўртинчи турда ҳиндистонлик Шет Жайкумар Саммед устидан ғалаба қозонди. У аввалги турларда ҳиндистонлик шахматчилар Датта Ражарши, Жей Сараняни мағлубиятга учратиб, Аржун Эригаиси билан дуранг ўйнаган эди.
 
Бешинчи турда Жумаев россиялик Борис Грачевга қарши дона суради. 

 

Теглар:Марат Жумаев Шахмат Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament-2016 Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!