...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Зеландияда "тишсиз аждар" топилди


13:14, 21.01.2016 Олам
 3 264

Ноёб топилма Янги Зеландия музейига юборилган. Уни ўрганиш ишлари бошланган.

Янги Зеландияда океан тубида яшайдиган, яшаш тарзи фанда етарлича ўрганилмаган қурбақа-балиқнинг ғаройиб тури топилди. Уни Янги Зеланидияга дам олиш учун келган Клаудия Хаус ва Жеймс Бьювинк топиб олишган. Унинг балиқ ёки ҳайвон эканига иккиланган дам олувчилар бу ҳақда Янги Зеландия олимларига мурожаат қилишган. Афсуски, балиқ олимлар қўлига ўлик ҳолда топширилган. Бу эса уларнинг тадқиқот ишларини бироз мураккаблаштирди.

Бу мавжудот океан тубида яшайдиган икки оёқли қурбақа балиққа ҳам ўхшаб кетиши, унинг қурбақа балиқлар туркумига мансуб бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Ноёб топилма Янги Зеландия музейига юборилган. Уни ўрганиш ишлари бошланган. Бу каби балиқ тури аввал ҳеч қаерда учрамаган. Унинг ранги ва кўриниши ҳам ўзгача. Ҳозирча унинг айнан қаердан келиб қолгани, қуруқликда ёки сувда яшаши билан боғлиқ аниы маълумотлар мавжуд эмас. У ҳақида эшитганлар балиқни “тишсиз аждар” деб аташмоқда. Гарчи қурбақа балиқлар олимлар томонидан тўлиқ ўрганилмаган бўлса-да, улар кенг тарқалган ва яқин келажакда уларнинг ҳаёт тарзи ўрганилади. Улар асосан тропик ва субтропик океан ва денгизларда учрайди. Ўрта ер денгизида эса  яшамайди.

Теглар:Тишсиз аждар Янги Зеландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!